• English
  • Русский
  • o'zbek

Гидрогель

Гидрогель (сув аккумулятори) – Ўзбекистонда янги ишлаб чиқарилаётган махсулот. Гидрогель – сувда юқори бўкувчан бўлиб, тупроқ таркибида кўп миқдордаги намликни узоқ вақт давомида сақлаш имконини беради. Тупроқга атмосфера ёғинлари ёки суғориш йўли билан ўтган сув, ўсимликлар илдизига бемалол ўтадиган ҳолатда сақланади.

Ёмғир сувларида ўзининг оғирлигидан 60 – 180 марта, аксарият тупроқларда эса тупроқ таркибидаги турли тузларнинг миқдорига қараб 90–175 мартагача кўп сувни ютиши аниқланган. Амалда 10 грамм гидрогель 0.6–1,8 л гача сувни сақлаши кузатилади.

Гидрогеллар сув етишмаслиги, чўлланишни олдини олиш, ерларнинг шўрланишини, минерал ўғитларни тежаш, турли хилдаги зарарли бактерияларга қарши кураш, нефтгаз ва инжинерия сохасидаги баъзи муаммоларни тўла ёки қисман ҳал қилинишда катта фойда беради.

Гидрогельларни қўллаш усуллари иш-лаб чиқилган. Фойдаланиш тўғри ташкил этилганда Гидрогель тувакда ўстириладиган ўсимликлар учун 50–80% ва кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари учун 40 – 50% суғоришга сарфланадиган сувни тежаш имкониятини яратади.

Гидрогеллар қўлланиладиган ҳудудларда:

Сувнинг 50 % гача тежалиши

Ўсимликнинг тутиб кетишини 98 % гача ортиши

Ҳосилдорликни 30 % гача ортиши кузатилади.

Гидрогель қумли тупроқлардаги нам-лик миқдорини узок вакт ушлаш имконини, шунингдек гидрогел гранулалари томонидан сувни ютиш ва уни тупроққа ўтказиш жараёнидаги гидравлик кенгайиши ва қисқариши натижасида гил тупроқларнинг инфильтратсион хоссалари ортади.

Гидрогель тупроқ таркибидаги моддалар ионлари билан эркин алмашиниш хусусиятига эга бўлиши, суғориш жараёнида ишқорланишини пасайиши билан бир қаторда ўсимликларни ўсиши учун фойдали моддаларни ҳам ютиши ва ўзида сақлаб туриши билан ажралиб туради.

Гидрогелни уруғ билан бирга туп-роққа олиб кирилиши деярли барча ўсимликларда майсаларнинг тез униб чиқиши ва яшаб қолиш имкониятининг ўсиши кузатилади.

Гидрогелни тупроқ аралашмали ерлар учун 20–150 см чуқурликда, 1м2 учун 0,1 кг ни ташкил этади. Бунда албатта ўсимликнинг илдиз системаси бўйича бир текис тарқалишига эътибор бериш лозим. Гидрогель аввал сувни шимиб олади, сўнгра эса ўсимликка қатариб беради, шу жараён 5 йил давом этади. Эскирган гидрогель вазифасини ўтаб бўлгач чирийди ва ўсимликлар учун озуқа бўладиган моддаларга айланади. Шунга асосланиб гидрогелларни ишлаш даврини янада узоқлигини таъкидлаш жоиз.

Гидрогель гранулалари қуруқ жойда, намликдан узоқ, ўзидан сув ўтказмайдиган полиэтилен қопчаларда сақланиши керак.